Касаба уюшмаси

“Ўзатом” агентлиги Касаба уюшмаси Ўзбекистон Республикаси нефть-газ, геология ходимлари  касаба уюшмаси кенгаши аъзоси бўлиб, ўзининг мақсад ва вазифаларига биноан бошқа мамлакат касаба уюшмалари билан ҳамкорлик қилиши, ҳамда халқаро касаба уюшмалари аъзоси бўлиши мумкин. Касаба уюшма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнар кодекси, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида», » Касаба уюшмалари, уларнинг фаолияти ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалри тўғрисида»ги қонунлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Уставга мувофиқ олиб боради

“Ўзатом” агентлиги касаба уюшмасининг асосий мақсади касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий, интеллектуал ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилишни амалга оширишдан иборат. Касаба уюшмаси ушбу мақсадларни амалга ошириш учун тармоқ келишувлари ва жамоа шартномалари тузиш бўйича ижтимоий шериклик тамойилларининг йўлга қўйилишига, жамоавий музокараларни ташкил этилиши, уларнинг бажарилиши назоратнини амалга оширишга, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат шартларида ижтимоий-адолатли тизим жорий этилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя қилиниши, ходимларга меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган барча имтиёз ва кафолатларнинг берилишига, касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат, фуқаролик ҳуқуқ ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш учун жамоат йиғилишларини ташкил этиш, ўз ваколатларини амалга оширишда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилишига, жойларда меҳнат муҳофазаси ва шароитлари ҳамда атроф муҳит муҳофазаси ҳолати устидан назоратни амалга оширишда, ишчи ходимларнинг соғлиқларини мустаҳкамлаш, оммавий жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратилишига, дам олиш ва санаторий-курортларда соғломлаштиришнинг самарали ва ҳаммабоп бўлишини таъминланиш ва бошқалар асосий вазифа қилиб белгиланган.

Ҳозирги кунга келиб Агентлик Касаба уюшмаси томонидан қатор тадбирлар уюштириб келинди. Турли хил спорт мусобақаларида, ҳусусан футбол бўйича ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири кубоги 2019 турнирида қатнашилди, Агентлик ҳодимлари ўртасида стол тенниси, боулинг бўйича мусобоқалар ташкил этилди.

Шу ўринда, Касаба уюшмаси томонидан мунтазам равишла ҳодимларнинг соғлиқларига эътибор бериш мақсадида республикада жойлашган турли соғломлаштириш санаториялари, дам олиш масканлари билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Ҳодимлар ўз ҳохишлари билан керакли бўлган соғломлаштириш масканларида даволаниб, дам олиб келишларига барча имкониятлар яратилган.

Бундан ташқари, Наврўз байрами (21 март), ҳалқаро болаларни химоя қилиш куни (1 июнь), Мустақиллик байрами (31 август), Янги йил (31 декабрь) кунлари Агентлик марказий аппаратида ҳамда Жиззах вилоятининг Фориш туманида, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда турли хил байрам тантаналари амалга ошириб келинмоқда. Кам таъминланган оилаларга турли хилдаги совға ва мукофотлар мунтазам равишда бериб келинмоқда.

Агентлик Касаба уюшмасининг спорт ва соғломлаштириш масалалари бўйича олдида катта мақсад ва вазифалар турганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, хозирги кунга келиб Республика нефть-газ ва геология ходимлари Касаба уюшмаси Республика кенгаши билан биргаликда БМТ давлатлари ҳусусан, Россия, Белорусь, Украина, Эстония ва бошқа қатор мамлакатлари билан Касаба уюшмалари алоқаларини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида турли спорт мусобақалари, вебинарлар, илмий тажриба алмашиш харакатлари, болалар учун спортнинг баъзи турлари бўйича мусобақалар ташкил қилиш ишлари амалга оширилиш поғонасида. Россиянинг “Росатом” Давлат корпорацияси Касаба уюшмалари кенгаши делегацияси билан 2019 йилнинг октябр ойида тузилган ҳамкорлик шартномалари бунга исбот бўла олади.