ATAM

АТАМ - Атом Технологиялари Ахборот Маркази бўлиб, марказга ташриф буюрувчилар атом технологиялари, атом саноати корхоналари қандай ишлаши тўғрисида кўплаб қизиқарли маълумотларни билиб олишади. Марказ мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, талабалар ва ўқитувчилар ўртасида илм-фан ва инновацияларни оммалаштиради, техник тарғиб қилади.АТАМ турли форматдаги илмий-оммабоп тадбирларни - олимлар маърузаларини, онлайн-викториналарни фан фестивалларини доимий равишда ўтказиб туради. Марказ фаолияти фақат бу билан чегаралниб қолмай, бу ерга ташриф буюрган меҳмонлар турли хилдаги видео-роликлар, фанга боғлиқ фильмлардан баҳраманд бўлишлари учун имкониятлар мавжуд.Келгусида марказ илмий йўналишда ёзувчи журналистлар учун маҳорат дарсларини, интелектуал ўйинлар бўйича чемпионатлар, техник ижод бўйича дарслар, экспериментал лаборториялар, ҳамда илмий ток-шоуларни ўтказишни олдига мақсад қилиб олган.