8-март - Халқаро хотин-қизлар куни

08 - март 2022 / 15:02 331
Азиз ва қадрли опа-сингиллар, меҳрибон онажонлар! 
Муборак заминимизда баҳорнинг орзиқиб кутилган нафаси сезилиб турган паллада, "Ўзатом" агентлиги сизларни 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни билан чин юракдан қутлайди! 
Ўзингиздек гўзал ва дилбар  айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин! Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, элу-юртимиз ардоғида бўлинг! Сиздек мўтабар аёлларни гўзаллик ва муҳаббат ҳеч қачон тарк этмасин!