Ўзбекистонда бизнесни самарали юритиш хақида

24 - март 2022 / 11:13 323
Президент Шавкат Мирзиёев: 

"Бугун ушбу залда Ўзбекистон Республикаси Президенти командаси аъзолари – вазирлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ҳам қатнашмоқда.

Уларнинг ҳаммаси, юқорида таъкидланганидек, юксак малакали мутахассислар, замонавий дунёқарашга эга, Янги Ўзбекистон вакиллари бўлиб, ушбу форумга тайёргарлик доирасида мендан аниқ топшириқлар олишган.

Бу раҳбарлар форумга ташриф буюрган Сиз, ҳурматли меҳмонларимиз билан амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, энг муҳими – инвестор ва тадбиркорларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш учун мунтазам ишлашга тайёр.

Форум доирасида сизларнинг эътиборингизга Ўзбекистонда ўз бизнесингизни самарали юритишингиз учун мавжуд шароитлар ва янги истиқболлар тўғрисида кенг маълумот берадиган 30 дан зиёд тадбирлар билан бир қаторда 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳам ҳавола этилади".