АТАМ бўйлаб талабалар учун ўтказилган экскурсия

22 - февраль 2022 / 21:55 366
Сизга Ахборот марказимиз бўйлаб бўлиб ўтган навбатдаги саёҳатлар ҳақида гапириб беришга шошилмоқдамиз! 

Бу сафар марказимиз меҳмонлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Тошкент фармацевтика институти талабалари бўлишди.

АТАМга ташриф давомида талабаларга маърузалар ўқилди, унда ҳар хил турдаги энергия хусусиятлари ҳақида батафсил гапириб берилди, сўнгра атом энергиясининг афзалликлари ҳақида мунозара ўтказилди. Муҳокама доирасида марказимиз мутахассислари меҳмонларнинг барча саволларига жавоб беришди. Сўнгра меҳмонларга қизиқарли мини-филмлар намойиш этилди ва интерактив ўйинлар орқали ўзларини синаб кўриш имконияти тақдим этилди.
Бундан ташқари талабалар марказимиз макетлари ва экспонатлари билан танишдилар, улар ёрдамида ҳозирги вақтда ядро технологияларининг ўрни улар учун қулай ва тушунарли бўлган тилда етказиб берилди.

Экскурсия марказимиз меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди. Буни фотосуратларда кўришингиз мумкин. Бугун биз уларни сизга тақдим этамиз!

Батафсил...
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети  талабалари:

Тошкент фармацевтика институти талабалари: