«Росатом» ва Қирғизистон кам қувватли атом электр станциясини қуриш борасида икки ёқлама ҳамкорлик меморандумини имзолашди

24 - январь 2022 / 17:28 352
Қирғизистон энергетика вазири Доскул Бекмурзаев ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев томонидан имзоланган меморандум доирасида томонлар Қирғизистон ҳудудида РИТМ-200Н реактор станцияси негизида кам қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Ҳужжатда, шунингдек, мамлакатга атом инфратузилмасини ривожлантиришда кўмаклашиш, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг турли йўналишларида илмий-техникавий кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш ҳам назарда тутилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/21/kg-aes/