ВВЭР реакторлари учун ядровий ремикс - ёнилғи

ВВЭР реакторлари учун ядровий ремикс - ёнилғи

23 - декабрь 2021 / 11:37 153
ВВЕР-1000 реактори учун уран-плутоний РЕМИКС ёнилғисининг биринчи партияси Росатомнинг "ТВЕЛ"  ёнилғи компанияси томонидан ишлаб чиқарилди ва синовдан ўтказилди.

Ушбу ремикс- ёнилғи партияси ВВЕР-1000 реакторида тажриба-саноат фаолиятининг тўлиқ давридан ўтиши керак. 

РЕМИКС- ёнилғи -  (РЕМИКС -қайта тикланган аралашма) - атом энергетикасининг асосини ташкил этувчи енгил сувли иссиқлик реакторлари учун мўлжалланган Россиянинг замонавий ихтиросидир.
Унинг таркиби бойитилган уран қўшилган ҳолда, ишлатилган ядро ёнилғисини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган қайта тикланган уран ва плутоний аралашмасидан тайёрланади.

Олтита иссиқлик ажратувчи тўпламларнинг ҳар бири анъанавий усуллар орқали бойитилган уран ўрнига, уран-плутоний ёнилғи таблеткаларини ўз ичига оладиган, умумий иссиқлик ажратувчи элементлардан иборат.

Келажакда РЕМИКС- ёнилғиси реактор дизайнини ўзгартирмасдан ва қўшимча хавфсизлик чораларисиз жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Бундай ёнилғидан фойдаланиш ядро ёнилғиси даврини ёпиш орқали атом энергетикасининг хомашё базасини кенгайтириш, шунингдек, нурланган ёнилғини сақлаш ўрнига қайта ишлатиш имконини беради.

РЕМИКС- ёнилғисини узоқ муддатга жорий этишнинг стратегик мақсади, иссиқлик нейтронларида ишлайдиган реакторларда ишлатилган ядро ёнилғисини қайта ишлашдан кейин олинган уран ва плутонийдан кўп марталаб қайта фойдаланиш.