Симоб сабаб телбаликнинг келиб чиқиши

Симоб сабаб телбаликнинг келиб чиқиши

26 - октябрь 2021 / 14:47 179
Нега “Aлиса мўъжизалар мамлакатида” китобидаги Тентак Шляпник ўзини телбанамо тутар эди?
Бунга изоҳ бор, албатта! Гап шундаки, Люис Керролл даврида шляпалар учун кигиз ва намат ишлаб чиқаришда симоб кенг қўлланилган. Бош кийимларга шакллар бериш жараёнида ҳунармандлар соғлиқ учун зарарли таъсир кўрсатадиган кучли заҳарланиш олганлар. 

Синган термометрдан тўкилган симоб марказий асаб тизимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинми? Ўртача катталикдаги хона учун симоб буғининг рухсат этилган максимал концентрацияси 0,02 мг ни ташкил қилади. Синган термометр ичида эса 2 грамм симоб мавжуд. Термометр синган хонада симоб бир зумда буғланиб кетса, унинг буғининг максимал рухсат этилган концентрацияси 100 000 мартадан ошади.

Агар сиз симобли термометрни синдириб қўйган бўлсангиз қандай чора кўриш керак?
Симоб шарчаларини махсус резинали ноксимон шприц ёрдамида йиғиб олиш керак! Биринчидан, хонани яхшилаб шамоллатинг. Иккинчидан, симоб заррачалари ўрнашиб қолиши мумкин бўлган барча маҳсулотларни чиқариб ташланг. Йиғиб бўлмайдиган қолдиқларидан чиқадиган хавфни эса нам тозалаш орқали бартараф этилади. Ой давомида хонани тез-тез нам тозалаш ва шамоллатиб туришни унутманг. Шуни эсда тутиш керакки, суюқ металл-симобнинг ўзи эмас, балки унинг буғлари хавфлидир. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, баъзи энергия тежовчи лампалар таркибида симоб ҳам мавжуд  ва уларнинг ҳаводаги буғларининг максимал рухсат этилган концентрацияси 200 баробардан ошади.

Эсда тутинг❗️ Тез-тез чарчаш, асабийлашиш, хотиранинг йўқолиши, бош оғриғи ва қўл титраши сурункали симобдан заҳарланишнинг асосий белгиларидан биридир.