Радиация ҳақидаги бир нечта фактлар!

07 - октябрь 2021 / 15:57 205

✅ Қуёш нафақат ёруғлик ва иссиқлик беради, шунингдек, радиация ҳам чиқаради.

✅ Ер атмосфераси - коинотдан келадиган радиациядан бизни сақлайдиган табиий экран.

✅ Ҳаво йўллари орқали ҳаракатланганда космик нурланиш эвазига радиация даражаси ўн баробарга ошади. 

✅ Космик радиация қуввати экваторда энг кам, қутбларда эса энг кўп тақсимланган. Бу Ернинг магнит майдонининг таъсири билан боғлиқ, чунки зарядланган космик заррачалар қутбларга оғади. Шунингдек, баландлик ошган сайин космик нурланиш ҳам ортиб боради: 10км баландликда космик радиация даражаси қарийб 20-25 маротабагача ошади.
 
✅ Космонавтлар космик радиация ҳисобига нурланишади. Бу тасодиф эмас, чунки Ердаги ўртача космик нурланиш дозасининг қуввати орбитадагига нисбатан 200 баравардан ортиқ. Бизнинг сайёрамизда шундай ҳудудлар борки, у ердаги табиий муҳит туфайли инсонлар ҳаттоки космонавтлардан ҳам кўпроқ нурланиш олишади. Аммо бундай ҳолат минтақа аҳолисининг ҳаётига ҳавф туғдирмайди.