Радиация нима?

07 - октябрь 2021 / 15:55 1003
✅ Радиация – бу юқори энергияга эга ва жисмларни ионлантирувчи, яъни нейтрал атом ва молекулаларни ионларга айлантира олиш қобилиятига эга ҳар қандай микрозарралар оқими. Шунинг учун радиация ионлаштирувчи нурланиш деб ҳам аталади.

⚛️ Радиация атомлардан электронларни ажратади ва зарядланган ионлар ҳосил қилади (ионлар мусбат ва манфий зарядланган бўлиши мумкин).

✅ Микрозарраларга протон, нейтрон, электрон, гелий ядролари (альфа нурланиш) ва оғир элементлар ядролари киради. Радиация жараёнида массага эга бўлмаган-гамма квантлар ёки фотонлар, шунингдек, “зич бўлмаган” - тўлқин зарралар иштирок этади.