Электрон нурлари технологияси ёрдамида чиқинди сувларни тозалаш.

11 - март 2021 / 12:00 596
2020-йилда Хитойда ХAЕA (МАГАТЭ) технологияларига асосланган кунига 30 миллион литр саноат сувларини тозалашга мўлжалланган завод очилди. Маълумот учун: ушбу электрон нурлари усули ёрдамида ҳар йили 4,5 миллиард литр чучук сувни тежаш имконини беради. Бу 100 000 кишини сувга бўлган эҳтиёжини қондиради.

Дунёдаги энг йирик тўқимачилик корхоналари Хитойда жойлашгани барчамизга маълум. Бундай саноат корхоналари иш жараёнида катта миқдордаги сувни, шунингдек кимёвий моддаларга кирувчи бўёқ, крахмал, кислоталар, тузлар ва ювиш воситаларини талаб этади-ишлаб чиқариш сўнгида эса чиқиндига айланади. Бўёқ қолдиқлари, кимёвий моддалар билан ифлосланган сув, бактериялар ва кимёвий бирикмалар билан парчалаб бўлмайдиган моддалар, электрон нурлар тезлатгичи ёрдамида тозаланади.

Электрон нурлари технологиясининг ишлаш принсипи : ионланган сув молекулалари, чиқинди сув таркибидаги зарарли органик ифлослантирувчи моддалар билан реаксияга киришади. Кейинчалик бу ифлослантирувчи моддалар парчаланиб, анъанавий усуллар ёрдамида осонгина кимёвий бирикмаларга ажралади. 

Электрон нурлар технологиясининг асосий афзалликлари: 
✅оқава сувларда мавжуд бўлган, мураккаб молекулаларни йўқ қилиш қобилияти; 
✅қайта ишлов берилган сув яроқли ҳисобланади;
✅ишлов бериш муддати қисқаради; 
✅кимёвий моддаларга бўлган харажатлар қисқаради; 
✅иккиламчи чиқиндилар ҳосил бўлмайди.
Батафсил...
https://www.iaea.org/ru/newscenter/news/pri-podderzhke-magate-v-kitae-otkryta-krupneyshaya-v-mire-us...