Англашув меморандуми имзоланди

Англашув меморандуми имзоланди

22 - сентябрь 2020 / 23:59 555

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3958-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (“Ўзатом”) ва Ҳиндистон Республикаси Хукумати Атом энергияси Департаменти қошидаги Ядро энергияси бўйича Глобал ҳамкорлик маркази (GCNEP) ўртасида атом энергетикаси йўналишида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.


 Онлайн видео-конференция алоқаси шаклида ўтказилган учрашувда “Ўзатом” агентлиги Бош директори Ж. Мирзамаҳмудов, Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати Атом энергияси Департаменти котиби, Атом энергияси бўйича комиссияси раиси К.Н.Вяслар иштирок этишди.


 Улар 2020 йилнинг 16-19 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Ҳиндистон Республикасига атом электр станциясини қуриш борасидаги тажрибани чуқур ўрганиш ва ядро-энергетика давлат дастурининг амалга оширилишида икки мамлакат ўртасидаги яқин ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида қилинган ташрифни алоҳида қайд этдилар. Мазкур мулоқот ўша келишувларнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлаб, дўст мамлакатларимиз ўртасида атом энергиясини тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича икки томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.


 Хусусан, атом энергетикаси соҳасида делегациялар ўртасида тажриба ва ахборот алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш, ушбу йўналишда учрашув, илмий конференциялар, семинар, тренинг, симпозиумлар ўтказиш муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг агросаноат соҳасида мева ва сабзавотларни қайта ишлашда Ҳиндистонинг илғор ядро технологияларидан фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.


 Дўстона руҳда кечган онлайн учрашувда томонлар ҳозирги мураккаб пандемия шароитида, қийинчиликларни бартараф этишда мамлакатларнинг бир-бирларини фаол қўллаб-қувватлаши нақадар муҳим эканлиги тўғрисида атрофлича фикр алмашдилар.


 Маълумот ўрнида: Имзоланган англашув меморандуми ядро тизими, саноат, ўт ўчириш ва экологик хавфсизлик, радиациявий хавфсизлик соҳасида тадқиқот олиб бориш, илғор ядро-энергетика тизими, ядровий хавфсизлик ва хавфсизликни таҳлил қилиш, радиоизотоп ва радиация технологияларини ишлатиш, атроф-муҳитни радиациядан ҳимоя қилиш ва мониторинг олиб бориш, кадрлар орасида тажриба алмашинуви, радиация ҳавфсизлиги соҳасида метрология ҳолатларини таъминлаш ва бошқа йўналишлар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишни ўз ичига олади.


 GCNEP 2010 йилда Ҳиндистон Ҳукумати Атом энергетикаси Департаменти қошида ташкил этилган. Марказда 5 та мактаб мавжуд, ядро энергияси ва ядро хавфсизлиги, радиология хавфсизлигини ўрганиш, ядро материаллари характеристикаси ва радиоизотопларни ҳамда радиация технологияларини ишлатиш муассасалари мавжуд.


 2020 йилнинг 16-19 февраль кунлари, атом энергетикасини тинч йўлда фойдаланиш борасида тажриба ва билимлар алмашиш мақсадида Ҳиндистон Республикаси таклифига биноан, Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга ташриф буюрган эди ҳамда “Росатом” давлат корпорацияси томонидан қурилаётган ва ВВЭР реакторлари ўрнатилиши кўзда тутилаётган “Куданкулам” АЭС майдонида