ЎЗБЕКИСТОН-ҲИНДИСТОН: ТИНЧ АТОМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН-ҲИНДИСТОН: ТИНЧ АТОМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

17 - декабрь 2018 / 16:46 416
ЎЗБЕКИСТОН-ҲИНДИСТОН: ТИНЧ АТОМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

  Жорий йилнинг 13 декабрида «Ўзатом» агентлигида  Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди.

  Томонлар атом энергетикаси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шу жумладан, Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича лойиҳани амалга оширишда Ҳиндистон компанияларини маслаҳатчи сифатида жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

  Шунингдек, ядро технологияларидан ноэнергетик фойдаланиш соҳаларида, шу жумладан, радиофармакология, рентген диагностикаси ва нурли терапия ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларга ишлов беришда фойдаланиш ҳақида сўз борди.

  Винод Кумар таъкидлаганидек, бундай ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президенининг Ҳиндистонга давлат ташрифи якунлари бўйича Ҳиндистон томонидан Ўзбекистонга ажратилган кредит линиясидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

  Ушбу кредит линияси доирасида онкологик беморларни даволаш учун диагностик ва даволаш ускуналарини, шунингдек, маҳсулот сифатини ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ишлов бериш учун ускуналарни  етказиб бериш имкони яратилади.

  Учрашувда батафсил маълумотларни тақдим этиш ва масалаларни тегишли идоралар билан муҳокама қилиш бўйича келишувга эришилди. Ҳиндистон томони Ҳиндистон атом энергетикаси департаменти билан тўғридан-тўғри мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.