Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" оромгоҳида "Ёшлик энергияси" шиори остида биринчи Ёшлар форумига ўтказилмоқда

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" оромгоҳида "Ёшлик энергияси" шиори остида биринчи Ёшлар форумига ўтказилмоқда

22 0 2021 / 20:00 643
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" оромгоҳида "Ёшлик энергияси" шиори остида биринчи Ёшлар форумига ўтказилмоқда

Мазкур халқаро форумнинг ўтказилишидан асосий мақсад энергетика соҳасини янада ривожлантириш, энергетиканинг мамлакат тараққиётидаги ўрни қанчалик муҳимлигини такидлаш ва албатта бу форумда энергетика соҳаси ривожига беминнат ҳисса қўшиб келаётган ёшлар иштирокини таъминлашдир.


Ушбу форум доирасида турли хил мавзуларда тренинг ва семинарлар ўтказилди. Шунингдек,  “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси кўмагида Атом технологиялари бўйича ахборот марказининг майдончаси ташкиллаштирилди, иштирокчилар атом соҳаси экспертлари томонидан маърузаларни тинглашди ва интерактив ўйинлар ёрдамида билимларини синовдан ўтказишди.


Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан жорий йилнинг 19-23 май кунлари “Ёшлик  энергияси” халқаро форуми “Шўртан газ-химия комплеки” МЧЖ тасарруфидаги “Лочин” оромгоҳида ўтказилиши режалаштирилган эди.
Батафсил...
(https://uza.uz/uz/posts/yoshlik-energiyasi-shiori-ostida-yoshlar-forumi-boshlandi_268308)