Ленинград АЭС ида иш бошлаган ақлли қурилма

20 - январь 2021 / 15:00 111

     Ленинград АЭС ида иш бошлаган ақлли қурилма

Техника тараққиёти инсоният учун жуда катта имкониятлар эшигини очмоқда. У орқали биз нафақат ердаги, балки космосда бўлаётган янги кашфиётлар билан бир неча сониялар ичида реал вақт кесимида танишиш имкониятига эга бўлмоқдамиз. 
Ушбу техникалар инсон имкониятлари чекланган ҳудудларда ҳам бемалол фаолият кўрсатиб, янги -янги изланишларни амалга оширишда яқиндан кўмакдош бўлиб келмоқда. 
Бугун сизга сўзлаб бермоқчи бўлган  ақлли қурилма АЭСларнинг энергия қурилмасини совутиш бассейни деворларидан сув оққан тақдирда уни таъмирлаш учун мўлжалланган.
Ушбу робот ВВЭР-1200 энергоблокларидаги бассейнлари деворларини ҳамда тубининг уст қопламасини диагностика қилиш ва таъмирлаш имкониятига эга, агар зарур бўлса пайвандлаш ишларини ҳам жойида амалга ошириши мумкин.
Робот тўлақонли фаолият олиб бориши учун бассейндан сувни тўкиб бўшатиш ёки бўлмаса ёқилғи билан тўлдиришнинг ҳожати йўқ, у сув ичида ҳам бемалол ишлаш имкониятига эга.
Ленинград АЭС да иш бошлаган ақлли қурилма