Азиз дўстлар, сизни халқаро атом викторинасида иштирок этишга таклиф қиламиз

Азиз дўстлар, сизни халқаро атом викторинасида иштирок этишга таклиф қиламиз

09 - ноябрь 2020 / 17:11 681
    Азиз дўстлар, сизни халқаро атом викторинасида иштирок этишга таклиф қиламиз
Тошкентдаги атом технологиялари ахборот маркази (АТАМ) Ўзбекистондаги барча мактаблар ўқувчилари ва талабаларини Глобал Атомиc Қуиз халқаро онлайн викторинасида иштирок этишга таклиф этади. Викторина 10 ноябр куни бўлиб ўтади ва 24 соат давомида (11 ноябргача) иштирокчилар учун очиқ бўлади. Глобал Атомиc Қуиз - бу - "Росатом"нинг халқаро таълим лойиҳаси бўлиб, у жаҳон илм-фан куни ҳамда Россия ядро саноатининг 75 йиллигига бағишланган. Лойиҳани ўтказишдан мақсад - ядро технологияларининг кундалик ҳаётдаги аҳамияти ҳақида гапириб, бизнинг сайёрамизни асраб-авайлашда ядро енергетикасининг тутган ўрни тўғрисида викторина иштирокчиларига тўлиқ маълумот бериш.

   Викторина ҳар бир инсонга ўз билимини синаб кўриши билан биргаликда тинч атом ҳақида янги нарсаларни ўрганиш имконини беради. Викторинада иштирок етиш учун quiz.myfuture.energy ҳаволасига ўтиш лозим. Иштирокчиларга турли мураккаблик ва мавзулардаги 25 та савол берилади. Саволлар "Очиқ лаборатория" ўқув-маърифий лойиҳа муаллифлари билан ҳамкорликда тузилган. Викторина 11 та тилда, жумладан, ўзбек тилида ҳам тақдим этилади. Викторина янада қизиқарли бўлиши учун саволлар якунида мутахассислар, олимлар ва илм-фан аҳли тўғри жавобларни батафсил таҳлил қиладилар ва жавоблар нима учун тўғри эканлигини кўпчиликка аён бўлмаган илмий фактлар билан тушунтирадилар. Ўзбекистонлик иштирокчилар учун "Ўзатом" агентлигининг атом энергияси ва ядро технологиялари бошқармаси бошлиғи Қосим То‘хтахунов шарҳлаб боради.

   Натижалар викторина тугаганидан сўнг дарҳол эълон қилинади. Иштирокчилар тадбирдан сўнг иштирокларини тасдиқловчи рақамли сертификатга эга бўладилар. Ушбу сертификатларни юклаб олиш, чоп етиш ҳамда сертификат билан ижтимоий тармоқларда бўлишиш имконияти мавжуд. Сизларни 10 ноябр куни quiz.myfuture.energy сайтида кутамиз. Атом ҳақида ўз билимларингизни синаб кўринг! Жаҳон илм-фан кунини биргаликда нишонлайлик!