1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

01 - июнь 2021 / 13:47 562
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Сайёрамиздаги барча болаларга доимо қувонч, шодлик ва хурсандчилик ҳамроҳ бўлсин!

❗️Эълон
Ушбу ажойиб воқеа муносабати билан "Ўзатом" агентлиги 4 июнь куни, соат 15:30 агентлик ҳовлиси ва биносида жойлашган атом технологиялари ахборот  маркази (АТАМ)да болалар ва уларнинг ота-оналари учун кўплаб қизиқарли тадбирларга бой "Очиқ эшиклар куни" бўлишини эълон қилади. Ўтказиб юборманг, жуда ҳам қизиқарли ва сермазмун бўлади! Ширинликлар таъминланган . Барчани кутиб қоламиз!
Меҳмонларни нима кутмоқда?!
ДАСТУРИМИЗДА:
  • "Энергетика болажонлар нигоҳида" расмлар танлови;
  • "Ақлли Тошкент" мастер класси;
  • Видеозалда "Атом жумбоқлари" номли фильм;
  • АТАМ экспонатлар залига саёҳат;
  • "Ким билимдонроқ ва чаққонроқ" стол ўйини.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдрланадилар ! Кўришгунча хайр, дўстлар.

Тадбир барча учун очиқ!