Заррачалар тезлатгичи

Заррачалар тезлатгичи

04 0 2021 / 16:07 652
Заррачалар тезлатгичи нима?
Зарядланган заррачалар оқимини пайдо қилишга ва бу заррачаларнинг ҳаракат энергиясини оширишга мўлжалланган қурилма ҳисобланади. 

Тезлатгич қурилма 3 та асосий элементдан ташкил топган:
1) заррачалар манбаи 2) заррачалар энергиясини ошириш билан бирга унинг траекториясини ҳосил қилувчи қурилма 3) заррачаларни нишонга сочувчи қурилма

Заррачалар тезлатгичи қандай ишлайди? 
Электр майдони ёки ионлаштириш натижасида оддий жисмлардан электрон ва протонлар ҳосил қилинади, кейин уларни маълум бир энергиягача тезлаштирилади. Заррачалар электр майдонда "тортилади" ва унинг таъсири натижасида тезлаштирилгандан, сўнг унча катта бўлмаган синхротронга яъни заррачаларни тўпловчи қурилмага тушади. Бу "тўпловчи"да заррачалар етарли даражада кўп бўлгандан сўнг, заррачалар асосий тезлатгичга сочилади. 

Тезлатгичларнинг яратилиш тарихи, ҳозирда улар қаерда ва қандай соҳаларда қўлланилади? Шу каби саволларнинг барчасига қуйидаги видеолавҳада жавоб топасиз.    
Видео https://www.youtube.com/watch?v=WfRyoV8Et1s