Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори
Азим Исраилович Ахмедхаджаев

Маълумоти 
Олий 

    Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Халқаро иқтисодий муносабатлар ва халқаро валюта муносабатлари соҳаси бўйича 
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 

1996-2002 йй.— Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси

2003-2004 йй. — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Инвестициялар ва инвестиция дастурлари бошқармасининг инвестисия лойиҳалари мониторинги гуруҳининг етакчи мутахассиси

2004-2005 йй.— Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг халқаро молия тузилмалари, хорижий молия ва суғурта ташкилотлари ҳамда донор давлатлар билан ҳамкорлик бўлими бош мутахассиси

2005-2006 йй.— Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси
2006-2007 йй. — Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ижроия дирекциясининг Лойиҳани амалга ошириш мониторинги гуруҳи бош мутахассиси ва лойиҳа раҳбари
2007-йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, шу йилнинг ўзидаёқ молия институтлари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган
2008-2009 йй. — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки Молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик бош бошқармаси бўлимини бошқарган
2009-2011 йй. — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки “НБУ Инвест груп” бошқаруви раиси
2011-2014 йй.— Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари

2014-2016 йй. — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
2016-2017 йй.— “ Асака ” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси

2017-2018 йй. — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар давлат қўмитаси раиси
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари
2019-2021 йй. — Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари

2021-йилдан — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари
2023-йил март ойидан — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори


"Ўзатом" агентлиги директори зиммасига юклатилган вазифалар

- Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунлари, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужатлар талабларига риоя қилиш;

-"Ўзатом" агентлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг актлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан "Ўзатом" агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажарилишини ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлар топшириқларини бажариш;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда фармойишларини ижросини ташкиллаштириш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш, "Ўзатом" агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий тадбирларни амалга ошириш;

-кадрларни танлаш ва "Ўзатом" агентлигида иш билан таъминлаш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш, "Ўзатом" агентлигининг кадрлар заҳирасини шакллантиш;

- "Ўзатом" агентлиги фаолиятида ишни ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этилишини таъминлаш;

-Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни талабларига мувофиқ "Ўзатом" агентлиги тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шуниндек тизимда коррупцияга йўл қўйиш учун қулай бўлган шароитларни аниқлаш ва сабабларини таҳлил қилиш, бунга шароит яратувчи барча сабабларни йўқ қилиш, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни амалга.

-"Ўзатом" агентлиги ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқларни қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш;

-Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ "Ўзатом" агентлигининг қонунчилик фаолиятини ташкил этиш.